Alifbe bayrami

Бошловчи:

Ҳурматли меҳмонлар, ота-оналар, азиз ўқувчиларим .

Энг улуғ, энг азиз байрам буюк ва муқаддас Ватанимиз истиқлолининг  қутлуғ тантаналари давом қилаётган ушбу нурафшон тонгда ўз мактабини шарафлаб, куч-ғайратга тўлиб, олам-олам қувонч билан  Она мактаб бағрига хуш келибсиз!

Бошловчи: Бугун она диёримиз Ўзбекистон олдида турган барча эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, халқимизнинг эртанги куни, фаровон ҳаёти аввало камолга етиб келаётган фарзандларимизнинг порлоқ келажаги билан узвий боғлиқдир.  Шу боисдан хам мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш энг муҳим устувор вазифаларга айланган  Зеро эркин ва обод Ватанда фарзандларимиз такдири Ватанимиз  такдирига айланган.

 

Бошловчи:  Ана шундай шарафли йўлда Сиз каби ўқувчимизга ишонч ва умид кўзлари билан қараётган Вилоятимиз  ёшлари учун  эзгу ишларни амалга ошираётган Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Бобожанов Пўлат Раззақович, Урганч шаҳар ҳокими Ёқубов Илҳом Раҳимович, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳудайназаров Эргаш Ҳусаинович, ота-оналар, ҳурматли фахрийлар ва бошқа меҳмонлар ташриф буюрдилар.

 

Бошловчи: Урганч шаҳар 5-сон умумий ўрта таълим мактабида Мустақиллик байрами ва Билимлар кунига бағишланган «Биринчи қўнғирок» тантанаси очиқ деб эълон қилинади.

 

(Ўзбекистон Республикасиннг Давлат Байроғини 9-синфнинг аълочи ва жамоатчи ўқувчилардан  Рўзметов Зафарбек ва Давронбекова Биллуройлар кўтаришади.)

 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси куйланади).

 

Бошловчи: Ҳурмат билан сўз Вилоятимиз ҳокими вазифасини бажарувчи  Бобожанов Пўлат Раззақовичга.

 

Бошловчи: Мустақиллик йилларида  Ўзбекистон Республикаси Президенти биринчи синфга келаётган жажжи уғил-қизларимизга Президент совғаларини топширш анъанага айланган. “Президент совға”ларини топширишни ҳурмат билан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи   Бобожанов Пўлат Раззақовичдан сўраймиз.

 

(Мусиқа садолари остида 1-синф ўқувчиларига “Президент совға”лари топширилади.)

 

Бошловчи:  Юртбошинг атаган совғаларидан,

Жажжи юрагингда меҳр ҳамнафас,

Ватанни ўрганиб, жону дилингдан

Бир кун Ватан меҳрин оқлайсан албат!

 

Бошловчи: Бугунги кунда шуни фахр билан айтиб ўтишимиз керакки мактабимиз барча ютуқларида ота-оналар,махалла,фахрийларимизнинг катта хиссалари бор.Мен хурмат билан сўзни мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Қадамбой Ўдамовга бераман.

Бошловчи:    Хурмат билан   сўз   Фахрий ўқитувчиларимиздан

Ўзбекистон  халқ ўқитувчиси Шукуржон Авезовага.

Бошловчи:     Хурмат билан сўз 10-сон “Истиқлол”махалла фуқаролар

йиғини раиси    Хамид Авезмурадовга.

Бошловчи:  Биз фахр билан айтишимиз мумкин-ки, мактабимизда йиллар давомида олиб борилган ижобий ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Ўтган ўқув йилида мактабимиз барча фанлардан ўқувчининг билим сифат-самарадорлигини аниқловчи  “Билимлар беллашуви” танловида Республикада 9779 умумтаълим мактаблари ичида 1 — ўрин деб белгиланди.

Бу эса «Йилнинг энг яхши мактаби» мақомини йиллар давомида сақлаб туриш маъсулиятини юклайди.

Ишонч билан айтишим мумкинки, мактаб педагогика жамоаси янги ўқув йилида ҳам ўз ишини ижодкорликка, ташаббускорликка йўналтирган ҳолда «Мустақил юрт педагоглари —  сифатли таълим сари» шиори остида фаолият юритиб, бор куч ва салоҳиятини аямайди.

 

Бошловчи: Мактаб улкан орзулар пиллапояси. Ана шу орзулар   юрагида жўш уриб турган мактабнинг  1-синфига қадам қўяётган  жажжи уғил-қизларимизнинг ҳаяжони чексиз. Ўқувчиларимиз бугун Юртбошимиз томонидан 12 номдаги ўқув қуроллари жамланган “Президент совға”ларини қабул қилиб, ўз ташаккурларини изҳор қилиш учун шай бўлиб туришибди.

 

Етти ешга тулиб колдинг

Мактабжонга кулиб келдинг

Мактабдаги угил-кизлар

Укувчисиз энди сизлар.

 

(Кичкинтойлар томонидан тайёрланган шеърий-мусиқий  композиция.)

(“Ўзбекистон” рақси.)

 

Бошловчи: Тантанамизнинг ҳаяжонли дақиқалари етиб келмоқда. Бугунги кун ва синф хоналарини орзиқиб кутган ҳаяжони чексиз бўлган 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларимизни қўнғирок жаранги остида  синф хоналарига таклиф қиламиз.

Сизларни азиз  фарзандларим мактаб партасида “Президент совға”лари кутмоқда.

“Биринчи  қўнғироқ ” чалинсин!

( Қўнғироқ чалинади ва даврани айланиб чиқишади. )

 

Бошловчи:  Талпинган юраклар ларзада бугун,

Жажжи чақмок кўзлар даврада бугун,

Ўқишда кўрсатар энди ўз кучин,

Мактабга марҳабо, азиз ўқувчим.

 

Бошловчи: Жарангла қўнғироқ янгроқ овозинг,

Жамики қалбларни ларзага солсин,

Жарангла қўнғироқ сенинг жарангинг,

Соғинган мактабим эшигин очсин!!!

 

Бошловчи: Қўнғироқнинг жарангдор саси,

Сизни элтар — нурли ҳаётга.

Пешвоз чиқиб янги орзулар,

Чорлайверсин илм-у саботга!

 

 

— (Мехмонлар мактабнинг синф хоналари,спортзал билан

танишадилар ва Мустақиллик дарсларини кузатадилар.)

 

— (Мехмонларни кузатиш.)